Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенатнинг 23-ялпи мажлисида нималар муҳокама қилинмоқда? (фото, видео)
11.10.2019 14:13,  
542

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси иш бошлади. Бу ҳақда ялпи мажлисда иштирок этган sof.uz мухбири хабар бермоқда.

Ялпи мажлисда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева очди ва олиб борди. Мажлисда 71 та сенатор иштирок этди.

Сенаторлар ялпи мажлис доирасида 31 та қонун ва бошқа масалаларни кўриб чиқиши белгиланган.

Сенаторлар куннинг биринчи ярмида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги, “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги, “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини муҳокама қилдилар ва бир овоздан маъқулладилар.

Муҳокамалар жараёнида сенаторлар қабул қилинаётган қонунлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тегишли ташкилот мутасаддиларига қонунда баён қилинган масалалар бўйича саволларини бериб, жавоб олишди.

Sof.uz Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси жараёнидан фотолавҳани тақдим этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан