Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенатнинг 24-ялпи мажлиси 17 март куни бўлиб ўтади
16.03.2022 09:43,  
31

Тошкент шаҳрида 17 март куни Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 10 март куни Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтган. Унда Сенатнинг 24-ялпи мажлисини 17 март куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Видеоконференцалоқа шаклида икки кун давомида бўлиб ўтадиган ялпи мажлис доирасида бир қатор масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган. Жумладан:

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги; «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги; «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги; «Органик маҳсулотлар тўғрисида»ги; «Реклама тўғрисида»ги қонунлар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги қонунлар қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар муҳокама этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, сенаторлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитади. Ялпи мажлисда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чегараларини ўзгартириш ва Кўкдала туманини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилади.

Шу билан бирга, Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги, ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги 2021 йил якуни бўйича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотлари эшитилиши ҳам режалаштирилган.

Сенаторлар томонидан қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасини ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижаларини кўриб чиқиш назарда тутилган.

Ялпи мажлисда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2020—2021 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳам эшитилади. Сенаторлар президентнинг айрим фармонларини ҳамда Кенгашнинг қарорларини тасдиқлаш масалаларини кўриб чиқади.

Мажлис 17 март куни соат 10:00 да Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди. Ялпи мажлис 17—18 март кунлари видеоконференцалоқа шаклида ўтказилиши режалаштирилган. Мажлис «Ўзбекистон» ва «Узрепорт» телеканаллари, шунингдек, Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан