Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида бошланди
11.05.2020 10:54,  
175

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 2020 йил 11 май куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида видеоконференцалоқа шаклида ўз ишини бошлади. Сенат матбуот хизмати аввалроқ, ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилишини маълум қилган эди.

Мажлисда кун тартибига киритилган 20 та масала, шу жумладан, 10 та қонун кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Хусусан, “Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги, “Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги, “Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги янги қонунлар ҳам муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги”ги, “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар кўриб чиқилади.

Шунингдек, сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.

Ялпи мажлисда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 2020 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг, қолаверса, Омбудсман, Ҳисоб палатаси, Бош прокурор ва Марказий банк бошқаруви раисининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилади.

Шунингдек, ҳокимлар томонидан қарорлар қабул қилинишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати юзасидан Ҳукуматга парламент сўрови юбориш масаласи киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан