Сенатор Шуҳрат Абдураҳмонов: «Зиммамизда шунча вазифа борлигини билмаган эканмиз»​

Сенатор Шуҳрат Абдураҳмонов: «Зиммамизда шунча вазифа борлигини билмаган эканмиз»​

Фото: yandex.com

Олий Мажлиснинг қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма йиғилишида Абдулла Ариповнинг номзоди бош вазирликка тавсия қилинди. Андижон вилоят ҳокими, сенатор Шуҳрат Абдураҳмонов номзодни қўллаб-қувватлаб чиқиш қилди.

“Муҳтарам Президентимизнинг нутқидан сўнг кўп нарсаларни англаб олдик. Олдин ҳам сенатор бўлганмиз, аммо зиммамизда шунча вазифа борлигини билмаган эканмиз. Балки тушуниб етмагандирмиз, балки англамагандирмиз. Сизнинг нутқингиздан сўнг нималар қилиш кераклигини билиб олдик.

Сиз бизни ишламасликка қўймайсиз, шу билан бирга халқимиз ҳам қўймайди. Халқ ҳозир биздан олдинга ўтиб кетяпти. Аслида биз олдинроқда юришимиз керак, аммо халқ ўтиб кетяпти.

Бош вазирликка номзод Абдулла Ариповдан юртга, халққа ва Президентга садоқатни ўрганганман. Унинг номзодини қўллаб-қувватлашни сўрайман”, – деди Шуҳрат Абдураҳмонов.