Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенатор Солиқ қўмитаси ва Марказий банкнинг қўшма қарори лойиҳаси қайта ишлаб чиқилиши лозимлигини айтди
9.04.2020 22:15,  
257

Шу кунларда интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарор лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда. 

Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Иминовга кўра, мазкур лойиҳанинг айрим жиҳатлари мунозарали.

"Биламизки, Солиқ кодексининг 134-моддасида аниқ қилиб ёзилган, банк мижознинг банкдаги ҳисобварақлари ва омонатлари (депозитлари) мавжудлиги, уларнинг қолдиқлари, кўчирмалари, солиқ мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бошқа маълумотларни солиқ органининг сўровига биноан тақдим этиши керак.

Лекин муҳокамага қўйилган ҳужжатда бир ой давомида жисмоний шахсларнинг барча банк карталарига келиб тушган пул маблағлари айланмаси 30 млн. сўмдан (шу жумладан, чет эл валютаси миллий валюта эквивалентида бўлган тақдирда) ва транзакциялари сони 10тадан ошган операциялари тўғрисидаги ахборотларни банклар солиқ идораларига тақдим этиши белгиланмоқда.

Солиқ кодексининг 134-моддасида жисмоний шахсларнинг банк карталарига келиб тушган пул маблағларининг айланмаси тўғрисидаги маълумотлар ўз ифодасини топмаган.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, муҳокамага қўйилган ҳужжатга Солиқ кодексида назарда тутилмаган меъёрлар киритилган.

Шу боис кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳужжатни Солиқ кодексига асосан қайта кўриб чиқиш лозим", деб ёзди Иминов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан