Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенаторлар Қонунчилик палатаси тақдим этган яна бир қонунни рад этди
19.06.2020 11:51,  
354

Олий Мажлис Сенати бешинчи ялпи мажлис кун тартибига киритилган навбатдаги масала – “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди.

Қонуннинг аксарият нормалари реал ҳаётий муносабатларни тўғридан-тўғри тартибга солмаслиги, уларнинг асосий қисми тўлиқ ифодаланмаганлиги, белгиланган тадбирларнинг амалга ошириш механизмлари мавжуд эмаслиги алоҳида қайд этилди.

Хусусан, Қонуннинг 7-моддасида фуқаролар жамоат тартибини сақлашда иштирок этганда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилиши белгиланган бўлса-да, Қонунда уларнинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилмаган.

Шу билан бирга, жамоат тартибини сақлашда иштирок этувчи шахсларнинг реестри ва уни юритувчи органлар фаолияти билан боғлиқ масалалар назарда тутилмаган ҳамда Қонуннинг 8-моддасида жамоат тартибини сақлашда фуқароларнинг иштирок этиши билан боғлиқ чекловлар тўлиқ акс эттирилмаган.

Шунингдек, Қонунда фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашга кўмаклашиш мақсадида жамоат тузилмалари тузиш ва уларнинг фаолиятида қатнашиш, жамоат тартибини сақлашда якка тартибда ёки жамоа бўлиб иштирок этиш билан боғлиқ шакллар баён этилмаган.

Шу жиҳатдан сенаторлар томонидан Қонунни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан