Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенаторлар Хоразмда янги туман ташкил этиш масаласини кўриб чиқди
24.03.2020 19:07,  
537

Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида сенаторлар Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташриф буюрганида вилоятнинг деҳқончилик ҳудуди ҳисобланган Ҳазорасп тумани Питнак шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун Хоразм вилоятида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган.

Бугунги кунда Питнак шаҳрида жами 54 минг 248 нафар фуқаро истиқомат қилади. Питнак шаҳри ва Тупроққалъа маскани ҳудудлари қўшилганда жами 143 минг 74 гектарни ташкил этади. Фойдаланилмаётган ерларда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, боғдорчилик ва бошқа йўналишларда лойиҳалар амалга оширилиб, янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида 552 гектар ер майдони қайтадан фойдаланишга киритилиб, қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиши назарда тутилмоқда.

Сенаторлар Тупроққалъа тумани ташкил қилинса, маҳаллий аҳолининг яшаш шароити ва турмуш тарзи яхшиланишини таъкидлаб ўтди. Кўриб чиқилган масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан