Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сентябрь охирида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди. Кунларнинг кескин совиши кутилмоқда
27.09.2021 08:48,  
605

Гидрометеорология хизмати маркази 28 сентябрдан 1 октябргача Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30 сентябрда кечаси 7-12°, 1 октябрда 5-10°, кундузи 28-29 сентябрда 20-25°, 30 сентябрда 15-20°, 1 октябрда 13-18° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-29 сентябрда кечаси 10-15°, кундузи 23-28°, 30 сентябрда кечаси 7-12°, кундузи 20-25° бўлади, 1 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 17-22° бўлади.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-29 сентябрда кечаси 10-15°, кундузи 23-28°, 30 сентябрда кечаси 7-12°, кундузи 20-25° бўлади, 1 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 17-22° бўлади. 

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-29 сентябрда кечаси 12-17°, кундузи 23-28°, 30 сентябрда кечаси 10-15°, кундузи 25-30° бўлади, 1 октябрда кечаси 10-15°, кундузи 22-27° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 28-29 сентябрда 23-28°, 30 сентябрда 20-25° бўлади, 1 октябрда кечаси 10-15°.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-29 сентябрда кечаси 10-15°, кундузи 15-20°, 30 сентябрь ва 1 октябрь кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан