Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сентябрь ойида аҳолининг кўпчилик қисми келгуси 12 ойда инфляцияни 9-12 фоиз атрофида бўлишини кутишмоқда
8.10.2022 14:03,  
18

Сентябрь ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, аҳолининг келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича инфляцион кутилмалари пасаювчи динамикани сақлаб қолиб, 15,2 фоиз атрофида шаклланган
бўлса, медиана қиймати2 11,8 фоизни ташкил этди.

Келгуси 12 ойда инфляция кўрсаткичи жорий даражада ёки ундан юқорироқ бўлишини кутаётган респондентларнинг улуши аввалги ойга нисбатан 1 фоиз бандга қисқарган.

Сентябрь ойида аҳолининг кўпчилик қисми келгуси 12 ойда инфляцияни 9-12 фоиз атрофида бўлишини кутишмоқда.

Респондентлар томонидан келгуси даврда нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида импорт товарлари ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари (42 фоиз), валюта
курсининг қадрсизланиши (42 фоиз) ҳамда нархларнинг сунъий оширилиши (31 фоиз) таъкидланган.

Шу билан бирга, турар жой ҳамда ижара тўловларининг ошишини кўрсатган аҳоли вакилларининг улуши ўтган ойга нисбатан юқорилаган (15 фоиздан 18 фоизгача). 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан