Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг сентябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1 % га ошган.
Йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 12,2 % га етди.
2022 йилнинг сентябрь ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,4 фоизга ошди.
Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,7 % га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 0,8 фоизга ошди.