Сентябрда Ўзбекистоннинг расмий захира активлари $1,1 млрдга камайди

Сентябрда Ўзбекистоннинг расмий захира активлари $1,1 млрдга камайди

Фото: Кирилл Кухмарь / ТАСС

1 октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 33,4 миллиард долларни ташкил этади, бу бир ой олдинги кўрсаткичдан 1,1 миллиард долларга камдир. Ушбу статистика Марказий банк томонидан тақдим этилган

Захира активларининг ярмидан кўпи ёки 55,5 фоизини олтин (18,6 миллиард доллар), 43,4 фоизини чет эл валютаси ва депозитлари (14,5 миллиард доллар) ташкил этади.

Аввалроқ Молия вазири ўринбосари Одил Исаков: "Олтин-валюта захираларимиз мамлакатнинг "хавфсизлик ёстиғи" дир. Захиралар бизнинг валютамиз, яъни сўмнинг қадрсизланишига кафолат беради. Чет эллик инвесторлар ҳар доим сармоя киритишдан олдин ўйлашади. Улар дивидендларни қайтариб олишга қарор қилсалар, Ўзбекистонда сўмни долларга айлантириш учун маблағ етарлими деб ўйлайдилар", - деган эди Uzreport телеканалига берган интервюсида.