Ўзбекистон сентябрдан 4 та давлат билан мунтазам авиқатновларни тиклаши мумкин

Ўзбекистон сентябрдан 4 та давлат билан мунтазам авиқатновларни тиклаши мумкин

Ўзбекистон 4 мамлакат - Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистон Республикаси билан сентябрь ойидан бошлаб, босқичма-босқич равишда мунтазам авиақатновларни тиклаш масаласи кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар беради.

«Бунда эпидемиологик вазият нотинч бўлган малакатлардан (қизил) ҳаво кемаси бортига қабул қилинаётган йўловчилардан Covid-19 касаллигига парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимера занжирли реакация) орқали текширилиб, манфий кўрсатгич эга деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаб этилади. Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозим», - дея таъкидлайди вазирлик

 “Сариқ” ҳудуддан келувчи йўловчилар Санитария-эпидемиология хизмати ходимларига Covid-19 касаллигига ПЗР текшируви ёки экспресс тести маълумотномасини тақдим этиши керак.

Дастлаб, Транспорт вазирлиги июл-август ойларида Туркия, Жанубий Корея, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия ва Қозоғистон билан мунтазам парвозларни тиклашни режалаштирган эди, аммо ҳозирча фуқароларни қайтариш учун фақатгина чартер рейслари амалга оширилмоқда.