Сентябрнинг илк кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Сентябрнинг илк кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Август ойи охирида ҳаво ҳарорати +27…+32 даражага қадар пасаяди, сентябрнинг биринчи кунларида эса кечаси +12…+17, кундузи +23…+28 даража атрофида бўлади. Бу кўрсаткичлар иқлимий меъёрлардан 4−6 даража паст ҳисобланади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Об-ҳаво ўзгаришига Волгабўйи ҳудудидан нам ва салқин ҳаво оқимларининг кириб келиши сабаб бўлди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятининг айрим туманларида 1 сентябрдан ҳаво булутли бўлади. Фарғона водийсининг айрим жойларида 2 сентябрда бир оз ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Сентябрнинг биринчи ҳафтасида республикада сезиларли салқин об-ҳаво ҳукмронлиги бошланади ва ҳарорат кечаси +12…+17, кундузи +25…+30 даража атрофида бўлади.

Ой охирига қадар ҳарорат кечаси +12…+17 дан +7…+12 даражагача, кундузи +28…+33 дан +21…+26 даража атрофида бўлади.

Баъзи кунларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. «Умуман олганда, кузнинг биринчи ойида об-ҳаво иқлимий меъёрларга яқин бўлади», — дея қайд этди Ўзгидромет.