Сербия пойтахтида уч кундан бери намойишлар давом этмоқда

Сербия пойтахтида уч кундан бери намойишлар давом этмоқда

Фото: Павел Бушуев/ТАСС

Сербия пойтахти Белградда ҳукуматга қарши намойишларнинг учинчи куни мамлакатнинг Халқ Ассамблеяси (парламент) биноси олдида ўтирган норозилик намойиши билан бошланди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилади.

Оммавий акция маҳаллий вақт билан соат 19 да (22:00 тшв) бошланди.

Ёшлар катта йўлга чиқди ва асфалтга ўтириб, транспортни тўсиб қўйишди. Акция "Турма! Ўтир." шиори остида бошланди. Унинг иштирокчилари тинч мақсадларини ва куч ишлатишни рад этишларини намойиш этадилар. 

Белграддаги тартибсизликлар 7 июль куни бошланди. 

Полиция маълумотларига кўра, икки кун ичида полиция ва намойишчиларнинг радикал гуруҳлари ўртасидаги тўқнашувларда 118 полициячи ва 34 намойишчи жароҳатланган.

23 киши ҳибсга олинган, бешта полиция машинаси ёқиб юборилган.