Сербиялик нафақахўр Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига пиёда кетди

Сербиялик нафақахўр Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига пиёда кетди

Reuters

16 февраль шанба куни сербиялик нафақахўр Милован Милутинович 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган ғалаба парадини кўриш учун ўз туғилган шаҳри Ужице шаҳридан Москвага пиёда йўл олди. Бу ҳақда B92 портали хабар бермоқда.

У кунига 40 км юришни ният қилганини айтди.

"Мен тайёрман ва қишнинг қаҳратон совуғидан бошқа ҳеч нарсадан қўрқмайман", деди 72 ёшли Милутинович(мағлуб бўлган немис аскарлар ҳам Россиянинг қаттиқ совуқларидан азият чеккан).

У шунингдек, ҳурматга сазовор бўлган Россия президенти Владимир Путин билан қўл бериб кўришмоқчи эканлигини таъкидлади.