Сергелида 100 миллион сўмга яқин хайрия пуллари талон-торож қилинди

Сергелида 100 миллион сўмга яқин хайрия пуллари талон-торож қилинди

Аввал хабар қилганимиздек, Бош прокуратура матбуот хизмати «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сергели бўлимида содир этилган талон-торожликлар ҳақида маълумот берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, республика «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сергели бўлими мансабдор шахслари умумхалқ хайрия ҳашари ҳисобидан келиб тушган маблағларни гўёки ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун совға, моддий ёрдам пуллари берилгани ва бошқа ижтимоий ёрдамлар кўрсатилгани ҳақида сохта баённомаларни расмийлаштириш орқали 95,8 млн сўм маблағларни талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Республика «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сергели бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.