Сергелидаги ётоқхонада портлаш содир бўлди

Сергелидаги ётоқхонада портлаш содир бўлди

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги ишчилар ётоқхонасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши кузатилган ва унинг оқибатида ёнғин юзага келган.

Таъкидланишича, ётоқхонада 43 нафар ишчи бўлган. Уларнинг 18 нафари куйиш тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда. Масъуллар воқеа жойида ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.