Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия-Украина можароси ҳақида бир қатор баёнотлар берди:
— АҚШ ядро қуролини Европа ҳудудида бўлиши Россия учун қабул қилиб бўлмасдир, уларни уйга қайтариш вақти келди;
— Россия АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Европада ўрта ва қисқа масофали ракеталарни жойлаштириш мораторийсига қўшилишга чақиради;
— Украина фожиаси у ерда шаклланган жиноий тузумнинг ғарблик ҳомийлари билан тил бириктириши натижасидир;
— Европа Иттифоқи давлатлари санкция йўлини танлаб, юзма-юз адекват мулоқотдан узоқлашишга ҳаракат қилмоқда;
— Ўз ядро қуролига эга бўлишни режалаштирган Киев ҳукумати халқаро хавфсизликка таҳдид солмоқда;
— Россия АҚШ билан стратегик барқарорлик масалаларида ҳамкорлик қилишга тайёр.