Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сергей Лавров Хитойни Россиянинг катта оғаси, деб тан олишдан бош тортди
5.09.2019 12:20,  
14

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москва ва Пекин яқинлашуви, хусусан, Хитой Россиянинг "катта оғаси" экани ҳақида гапирган танқидчилар фикрини кескин танқидга олди. У бу ҳақда "Известия" нашрига берган интервьюсида маълум қилган. 

Вазир таъкидига кўра, Россия ҳамиша бошқа давлатлар билан у ёки бу томондан бўладиган ўзаро манфаатли алоқаларни қуришга интилади. У шунингдек, шериклар билан қуриладиган алоқаларда фойда олиш учун эвазига нимадир бериш лозимлигини айтди.

Лавров сўзларига кўра, "стратегик даражага" кўтарилган Пекин билан муносабатлар худди шундай ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида қурилган.

"Бу кўп қиррали шериклик ва стратегик ҳамкорлик алоқаларидир. Уларнинг ўзаро манфаатли характери нафақат кўпсонли келишувларда ва бошқа ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган, балки изчиллик билан амалиётда ҳам ҳаётга татбиқ этилмоқда", - деб қайд этди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан