Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сергей Приходко: «Ўзбекистонда АЭС қурилиши лойиҳасига доир барча масалалар Россия ҳукуматининг қатъий назоратида»
1.11.2019 15:56,  
110

Россия ҳукумати Ўзбекистонда Росатом томонидан қурилаётган ЭАС учун экспорт кредити ажратишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ҳукумат аппарати бошлиғининг биринчи ўринбосари Сергей Приходко Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведов қатнашаётган ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгашига бағишланган брифингда маълум қилган.

“Лойиҳанинг молиявий манбаларига келадиган бўлсак, АЭС қурилишининг аҳамиятидан келиб чиқиб, Россия ҳукумати давлат экспорт кредитларини ажратиш масаласини кўриб чиқишга тайёр. Бу масаланинг тўлиқ шартлари икки давлат Молия вазирларининг музокаралари давомида кўриб чиқилади”.

Шунингдек, Приходко АЭС қуриш лойиҳаси ўзбек-россия муносабатларида стратегик ўрин тутишини ва лойиҳани молиялаштиришдан тортиб, барча масалалари Россия ҳукуматининг қатъий назоратида эканлигини таъкидлади. АЭС қурилишининг тахминий нархлари маълум ва бу ўзбекистонлик ҳамкасблар билан музокаралар предмети ҳисобланади. “Бундай катта лойиҳаларнинг баҳоси (нархи) шартнома тузилишидан олдин ҳам кейин ҳам эълон қилинмайди,“- дея таъкидлаган Россия ҳукумати аппарати бошлиғининг биринчи ўринбосари Сергей Приходко.

2018 йил сентябрда Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари Дмитрий Медведев ва Абдулла Арипов Ўзбекистон ҳудудида АЭС қуриш бўйича ҳамкорлик қилишни кўзда тутувчи шартномани имзолаган, унга кўра Росатом “3+” хавфсизлик даражасига эга, ВВЭР-1200 реакторли, икки энергоблокдан иборат мажмуа қуриши режалаштирилган эди.

Аввалроқ, Росатом раҳбари Алексей Лихачёв Ўзбекистонда Атом электр станцияси қуриш ҳақидаги барча масалалар 2019 йил охиригача ҳал бўлишини айтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан