Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сейсмологлар: Мексикада яна зилзилалар содир бўлиши мумкин
21.09.2017 11:31,  
16

7,1 магнитудали кучли зилзиладан жабр кўрган Мексикада шу кучдаги ёки ундан кучсизроқ янги зилзилалар юз бериши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг зилзилалар тез-тез содир бўлиб турадиган Узоқ Шарқи сейсмологлари РИА “Новости” ахборот агентлигига сўзлаб беришди, деб ёзмоқда Кун.уз.

Охирги маълумотларга кўра, 19 сентябрда содир бўлган зилзила оқибатида камида 230 киши ҳалок бўлган.

Ушбу зилзила Россия Фанлар академияси, Геофизика хизмати Сахалин филиалининг барча сейсмостанциялари томондан қайд қилинган. Бу ҳақда "Жанубий Сахалинск" сейсмостанцияси ходимаси Елена Семеня маълум қилди.

Унинг айтишича, 19 сентябрдаги зилзила 8 сентябрда юз берган кучлироқ зилзиладан кейинги афтершок бўлган.  

"Эҳтимол, бу энг кучли афтершоклардан бири бўлди. Такрорий зилзилалар яна бўлади. Эҳтимол шундай кучдаги ёки бироз кучсизроқ. Қоидага кўра, кучли силкинишлар асосий зилзиладан кейин бир ойгача давом этиб туриши мумкин. Кучсизроқ афтершоклар эса бир йил ва ундан ҳам кўпроқ вақт давом этади. Бу жадал давом этаётган афтершок фаоллигидан дарак беради", деб айтган Семеня.

Унинг таъкидлашича, худди шундай вазият 1995 йил Нефтегорскдаги зилзиладан кейин кузатилган. Ўшанда 7,2 магнитудали асосий силкинишдан кейин бир йил давомида анча кучли такрорий силкинишлар давом этиб турган.

"Мексика кўплаб ёриқларга эга сейсмик фаол туманда жойлашган. Умуман Тинч океанининг бутун соҳилбўйи бўйлаб кўплаб вулқонлар жойлашган, бу Тинч океани вулқонлар ҳалқасини ташкил қилади. Ва бу ерда доимий равишда Мексикадагидек жараёнлар юз беради. Улар кўп содир бўлмайди, бироқ ҳозиргидек вайронкор бўлиши мумкин", деб айтмоқда мутахассис.

Унинг айтишича, Мексикада янги силкинишлар содир бўлиши мумкин, бироқ яқин орада улар унча кучли бўлмайди.

"Кучли зилзилалар унча кўп бўлмайди, бир неча ёки бир неча ўн йиллардан кейин такрорланиши мумкин. Аниқ прогнозлар учун ҳисоблашлар, ҳудуднинг сейсмик ҳолати лозим, зилзилалар даврийлигини кузатиш керак. Мексика яна силкинади, бироқ яқин орада бу силкинишлар унча кучли бўлмайди", деб ҳисобламоқда Семеня.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан