Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шабнам Оллошукурова яна шифохонада қоладиган бўлди
29.11.2019 09:10,  
1005

Кеча фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти судининг кассация инстанцияси блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурова руҳий касалликлар шифохонасида даволанишни давом эттириш юзасидан қарор чиқарди. Бу ҳақда "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Руҳий касалликлар шифохонасига келган суд ҳайъати шифокорларни эшитган, Шабнамнинг ўзини тинглаган, адвокат Умид Давлатов томонидан келтирилган важларни ўрганган. Суд қарорига кўра, Шабнам муайян муддатга яна муолажалар олади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) мониторинг гуруҳи 21 октябрь куни Нафосат Оллошукурова билан учрашган эди.

Нафосат Оллошукурова 26 сентябрь куни суд қарорига кўра, Хоразм вилоятининг психологик касалликлар диспансерида мажбурий даволанишга жойлаштирилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан