Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шаҳар марказидаги кўп қаватли уйдан кредит асосида квартира олиш учун нима қилиш керак?
23.02.2017 09:58,  
74

Аҳолини, шу жумладан ёш оилаларни, эскирган уй-жойларда яшаётганларни ва уй-жой шароитларни яхшилашга эҳтиёжманд бўлган бошқа фуқароларни арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 2016 йил 22 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан қуйидаги босқичларда ипотека кредитини олиш мумкин, деб ёзади Qalampir сайти.
 
Биринчидан, вилоятларда вилоят маркази шаҳар (Тошкент шаҳрида туман) хокимликларида ташкил этилган ҳудудий комиссияга ариза билан мурожаат этилади.
 
Иккинчидан, ташкил этилган ҳудудий комиссия томонидан фуқарони уй-жойга эҳтиёжмандлик мезонларидан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқилади. Ижобий хулосага кўра, ушбу фуқарога қурилаётган кўп квартирали уй-жойдаги хонадонлардан бири бириктирилади.
 
Учинчидан, шу вақтнинг ўзида хонадон (кўп қаватли уйдаги квартира) қийматининг камида 25 фоиз миқдоридаги пул суммаси бошланғич бадал сифатида фуқаролар томонидан Ипотека-банк филиалларида шакллантирилиши лозим. Шунингдек, бошланғич бадал суммасини Ипотека-банк тизимида жорий қилинган “Имконият” ютуқли жамғарма омонат тури орқали ҳам шакллантириш мумкин.
 
Тўртинчидан, кўп квартирали уй-жой қуриб битказилганидан сўнг, бириктирилган хонадонни сотиб олиш учун фуқаро Ипотека-банкнинг тегишли филиалига мурожаат этиши лозим. Бунда қуйидаги ҳужжатлар банкка тақдим этилади:
 
-ипотека кредитини олиш учун ариза;
 
-кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи)нинг паспорт асл нусхаси (банк томонидан нусхалар олинади);
 
-кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) томонидан охирги 12 ойда олган даромадлари тўғрисида маълумотнома;
 
Кредит олувчига ипотека кредити қуйидаги имтиёзли шартларда тақдим этилади:
 
-кредит муддати – 20 йил
 
-имтиёзли давр – 3 йил
 
- кредит фоиз тўлови – дастлабки 5 йилда йиллик 7 фоиз, кейинги йилларда Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида.
 
- кредит миқдори – сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 75 фоизи миқдоригача.
 
Барча расмийлаштириш жараёнлари ниҳоясига етгандан сўнг, банк томонидан фуқарога бириктирилган хонадонни сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредити ажратилади. Кредит олувчининг (оила аъзолари) кредит бўйича ойлик тўловларни қайтариш учун йўналтирилган маблағи солиққа тортилмайди. Шунингдек, корхоналарнинг қайтиб олмаслик шарти билан ўз ходимларига ипотека кредитининг бошланғич бадалини тўлаган маблағи ва кредит тўлиқ қайтгунига қадар ипотека кредитига сотиб олинган хонадон мол-мулк солиғига тортилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан