Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шаҳарлараро йўналишларда қўшимча автобус қатновлари амалга оширилмоқда
19.03.2022 16:21,  
55

Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар беришича, Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳридан республикамизнинг турли ҳудудларига мунтазам автобус йўналишлари орқали ўз манзилига етиб олишни режалаштирган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Тошкент” автовокзалидан амалдаги қатновларга қўшимча равишда ҳар куни шаҳарлараро йўналишларда ўртача 10 дан ортиқ автобус қатновлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, 17 март куни амалдаги мавжуд 22 та қатновдан ташқари Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Хива йўналишларида биттадан, Тошкент – Денов, Тошкент – Термиз йўналишларида иккитадан жами 6 та қўшимча қатновлар амалга оширилди.

18 март куни Тошкент – Зармитан, Тошкент – Навоий, Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Қоракўл йўналишларида қўшимча биттадан, Тошкент – Денов, Тошкент – Хива йўналишларида эса қўшимча иккитадан, Тошкент – Термиз йўналишида эса қўшимча тўртта жами 12 та қўшимча автобус қатнови амалга оширилди.

19 март куни Тошкент – Зармитан, Тошкент – Жўш, Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Қоракўл, Тошкент – Денов, Тошкент – Урганч йўналишларида қўшимча биттадан, Тошкент – Хива, Тошкент – Термиз йўналишларида қўшимча иккитадан, Тошкент – Навоий йўналишида қўшимча тўртта жами 14 та қўшимча автобус қатновлари ташкил этилди.        

Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда қўшимча қатновларни ташкил этиш давом этмоқда. 

Шу ўринда йўловчилардан турли фирибгарлар ҳамда йўлкира нархини сунъий равишда оширган автовокзал атрофидаги ноқонуний такси ҳайдовчиларига тўғри келиб қолмаслиги учун чипталарни  "Тошкент" автовокзали кассасидан харид қилишни сўраймиз, дейилади хабарда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан