Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Шаҳарлашувга ёндашувни тамомила ўзгартириш керак» — Эльдар Асанов
13.07.2022 14:02,  
76

Жаҳон банкининг ҳисоботида Ўзбекистонда шаҳарлар нотўғри ўсаётгани айтиб ўтилган «Газета.уз» манбасида эълон қилинган мақола юзасидан блогер Эльдар Асанов ўз муносабатини билдириб ўтди.

Ҳисоботда таъкидланишича, мамлакатда шаҳарларнинг ўсиши ва урбанизацияга сунъий равишда тўсқинлик қилинган, прописка институти орқали. 1999 йил терактларидан сўнг Тошкентда ўрнашиш жуда қийинлашиб кетган. Бу бўлмаганида, ҳозир Ўзбекистон пойтахти икки баробар гавжумроқ ва бойроқ бўлар эди. Прописка институти йўқ қилинганига қарамай, ҳозир ҳам кўчиб келувчилар турли хизматлардан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Умуман, Ўзбекистон ички миграция даражаси бўйича дунёда энг паст ўринлардан бирида.

Айнан шу туфайли Ўзбекистонда шаҳарлар, айниқса пойтахт нотўғри ўсмоқда: вилоятлардан ва чекка ҳудудлардан кўчиб келувчилар кўпинча шаҳар четига, атрофига жойлашади, бунинг натижасида шаҳар чети тизимсиз, режасиз қурилган уйларга, уларга хизмат кўрсатувчи дўконлар ва бошқа муассасаларга тўлиб кетади. Бундай ҳудудларда кўчалар мураккаб структурага эга бўлади, умуман, шаҳар четида йўллар етишмайди, жамоат транспорти етарли эмас, хизматлар етарлича ва сифатли кўрсатилмайди.

Қолаверса, шаҳарлар бундай энига кенгайиши оқибатида Ўзбекистон экин ерларини йўқотмоқда. Шаҳарларнинг энига ўсиши тўхтамаса, 2050 йилга келиб 272 кв км экин ери йўқотилади, бу эса йилига 1 252 тонна донли экин, 12 216 тонна сабзавот дегани.

Шаҳарсозлик ва меъморчилик ҳақидаги гаплар бекорга эмаслигини юқоридаги фактлар ҳам кўрсатиб турибди. Ҳозирча Ўзбекистон Африка ёки Лотин Америкасига хос типик постколониал мамлакатлар йўлидан бормоқда – чекка ҳудудларда вазият жуда ёмон, пойтахтга ва йирик шаҳарларга кўчиб келувчилар асосан чекка ҳудудларга ўрнашади, аммо шаҳар шароитига эга бўлиш ўрнига гетто ҳосил қилиб, қашшоқликда яшашда давом этади, оз сонли муваффақиятли одамлар эса шаҳарларнинг ихчам марказида яшайди, уларнинг турмуш тарзи қолган аҳолиникидан кескин фарқ қилади. Ягона фарқи, бизда ҳозирча табақаланиш у қадар кескин эмас.

Бу сценарийдан бормаслик учун шаҳарлашувга ёндашувни тамомила ўзгартириш керак. Аҳоли йирик шаҳарларга кўпроқ кўчиши мамлакат тараққиётини таъминлайди, аммо бунинг учун шаҳарлар ўша кўчиб келувчиларни қабул қилишга тайёр бўлиши лозим. Шаҳарларнинг барча қисмларига етарли эътибор қаратилиши, уларнинг энига ўсишини тўхтатиш талаб этилади. Аммо энига ўсишни тўхтатиш осмонўпар бинолар қуриш ҳисобидан бўлмаслик керак – ундай бинолар шаҳарда ҳаётни ўлдириши исботланган. Бунинг ўрнига шаҳар муҳитини зичлаштириш – йўлларни торайтириш, турли қаватли уйларни зич қилиб қуриш, ердан унумли фойдаланиш керак бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан