Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финалида Ўзбекистон терма жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили, 2016 йилги Рио Олимпиадаси ғолиби Шаҳобиддин Зоиров 2018 йилги Осиё ўйинлари ғолиби бўлган ҳиндистонлик Амитга қарши рингга кўтарилди.
Шаҳобиддин Зоиров ҳакамлар берган овозларга кўра жанг ғолиби деб топилди ва жаҳон чемпионига айланди.
-57 кг вазн тоифасида иштирок этган Миразизбек Мирзахалилов кубалик Лазаро Альварес Эстрадани мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди.
Эстрада 3 карра жаҳон чемпиони, 2012 йилги Лондон олимпиадасида ва 2016 йилги Рио-де-Жанейро олимпиадаси совриндоридир.