Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шаҳрисабз тумани ҳокими алмашди
30.07.2020 16:31,  
261

Қашқадарёда Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев сўзга чиқиб, туманда амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслигини таъкидлади. Айниқса, фуқаролар мурожаатлари, таълим тизими, йўллар, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва экспорт масалаларига умуман эътибор қаратилмаган.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати 

Тумандаги 30 та мактабларда иситиш тизими йўқ, 6 таси таъмирталаб. Мактабгача таълимга қамров 47 фоиз. Энг ачинарлиси Президентимиз қарори билан бугун вилоятдаги 20 000 та эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўмдан нақд пул берилиши бошланган эди. Аммо, ушбу туманда 1040 нафар эҳтиёжманд оила бўла туриб, бугун ушбу хайрли иш амалга оширилмади. Сабаби - масъулларда хисоб-китоб бўлмаган.

Ушбу камчиликлардан келиб чиқиб, туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Исроил Аманов вазифасидан озод этилди ва унинг ўрнига Муборак тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Ҳасанов Самад Аҳатуллаевич сайланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан