E-ijro Auksion порталида "Шаҳрисабз юлдузи" меҳмонхонасининг ким ошди савдоси якунланди. Бошланғич нархи 6,5 миллиард сўм бўлган меҳмонхона 6,6 миллиард сўм таклиф этган "АСАДБЕК - КЕШ" МЧЖга сотилди. Компания ягона талабгор эди, шунинг учун савдолар атиги 10 дақиқа давом этди.
"Шаҳрисабз юлдузи" 2019 йил январида сотувга қўйилган эди. Ўшанда меҳмонхонанинг бошланғич нархи 13 миллиард сўм қилиб белгиланган.
"Шаҳрисабз юлдузи" - Шаҳрисабз шаҳридаги уч юлдузли меҳмонхона. 2010 йилда қурилган. Умумий майдони - 9330 м². Ўрнатилган майдони - 1661 м². 2018 йил 1 октябр ҳолатига соф даромади 569 млн. сўмни ташкил этди.