Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборди" сарлавҳа остидаги ведио юзасидан ахборот берилди
28.01.2021 15:06,  
456

Жорий йилнинг 28 январ куни ижтимоий тармоқда "Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 27 январ куни белгиланган тақсимот асосида Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Чоршанбе қўрғончаси ҳудудида туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари Э.Қўзиев ва М.Дониёровлар хизмати давомида, автомобил йўлида ўрнатилган 3.27. “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси таъсир доирасида тўхтаб турган бир-неча ҳайдовчилар бошқарувидаги транспорт воситаларини планшет ёрдамида суратга олиб, қоидабузарлик учун тегишли тартибда чора кўрилган.
Ушбу автомобиллар ҳайдовчилари томонидан кўрилган чорага эътироз билдирилиб, атрофдаги бошқа ҳайдовчилар ҳам тўпланишига олиб келган.

Фуқаролар томонидан олинган видео тасвирга “Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборди” сарлавҳаси нотўғри берилиб, норасмий саҳифаларда асоссиз тарқатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан