Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шаҳрисабзда ЙТҲ сабаб 2 нафар ўқувчи қиз вафот этди
26.09.2021 21:48,  
199

Қашқадарёда 18 сентябрь куни Lacetti ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Шу куни соат 17:20 атрофида Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўтган йўлда Lacetti ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia'нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Nexia'да бўлган 2 нафар вояга етмаган қиз оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ҳолат бўйича туман ИББ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан