Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шаҳрихонда шакар билан боғлиқ тартибсизлик бартараф этилди
4.06.2022 20:42,  
103

Жорий йилнинг 4 июнь куни “Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги супермаркетлардан бирида шакарга навбат, ур-йиқит тўпалон” мавзуси остида видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳолат юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Андижон вилояти  бошқармаси ва тегишли мутасаддилар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида ҳолат туман марказий деҳқон бозорининг ёнида жойлашган “Korzinka” савдо мажмуасида юзага келганлиги ва  ҳақиқатдан ҳам шакар харид қилишда навбат юзага келгани аниқланди.

Шакарга бўлган мавсумий талабнинг ортиши ва ҳафтанинг дам олиш кунларида аҳолининг кўпроқ қисми бозор ва савдо мажмуа ҳудудига ташриф буюриши ва шакарнинг арзон нархларда сотилиши натижасида навбат кўпайишига сабаб бўлган.

Бунда, 2 кг вазнда қадоқланган шакар 21 980 сўмдан, яъни 1 кг учун 10 990 сўмдан сотувга қўйилган.

Талабнинг кескин ошишини инобатга олиб, мутасадди ташкилотлар ¬- маҳаллий ҳокимлик, прокуратура ҳузуридаги департамент ва монополияга қарши курашиш органлари томонидан тезкор чоралар кўрилди, натижада савдо мажмуасининг қарама-қарши тарафида, марказий деҳқон бозори ҳудудида қўшимча равишда савдо растаси ташкил этилди ва қўшимча шакар ҳажмлари 9800 сўмдан савдоларга чиқарилди. 

Мазкур савдо нуқталарида аҳоли томонидан шакар маҳсулотига талаб юқори бўлиши билан бирга савдо жараёни тартибли равишда навбат билан ўтмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан