Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шаҳзода Гаррининг қироллик оиласидан Канадага кўчиб ўтишининг сабаби маълум бўлди
25.03.2020 17:49,  
686

Шаҳзода Гарри рафиқаси Меган Маркл ва ўғли Aрчи Харрисон билан Канадага кўчиб ўтди, чунки Буюк Британияда уларга ҳеч қачон у истагандек муносабатда бўлишмайди, деган қарорга келди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Манбаларга кўра, қироллик жуфтлигининг кўчиб кетишининг асл сабаби, Сассекс герцогининг хотинини жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва қироллик оиласининг бошқа аъзоларининг ҳужумларидан ҳимоя қилиш истаги бўлган. "Меганга ҳеч қачон адолатли муносабатда бўлмаслик маълум бўлганда, у ўзини ёмон ҳис этди. Канадага кўчиб ўтиш аслида бу унинг ғояси”, деди манба.

Бошқа бир манбанинг таъкидлашича, шу тарзда шаҳзода Гарри ўз боласини Буюк Британияда унга дуч келадиган салбий таъсир ва босимдан ҳимоя қилишни хоҳлаган. Унинг фикрига кўра, Сассекс герцоги ўғлига "нормал болаликни" беришни хоҳлайди, чунки шаҳзода катта бўлгунга қадар доимий равишда жамоатчилик эътиборида бўлган ва бу қанчалик қийинлигини ўзи билади.

8 январь куни шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик оиласи аъзолари унвонидан воз кечиб, Сассекс герцоги ва герцог рафиқаси унвонини сақлаб қолишган. Улар келгусида давлат бюджетидан молиялаштирилишидан воз кечишни ва молиявий жиҳатдан мустақил бўлишни режалаштирганликларини айтишди. Гарри ва Меган 31 март куни Британия тожини ҳимоя қилишни тўхтатадилар. 10 январь куни Маркл Канадага учиб кетди.

Шаҳзода Гарри январь ва февраль ойларида саёҳат қилди, аммо пандемия туфайли Канада чегаралари ёпилишидан бироз олдин ўз оиласига қайтишга муваффақ бўлди. Кетишдан олдин у отаси ва бувисини юқтирмаслик учун махсус эҳтиёт чораларини кўришга кўндирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан