Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шакар очик савдога чиқарилди
10.01.2020 12:05,  
530

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484-сонли қарорининг 1 бандига мувофиқ, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган шакар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида барча тоифадаги харидорларга биржа савдоларида қатнашиш имконияти тенг таъминланган ҳолда реализация қилинади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг хабарига кўра, республиканинг олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларида жойлашган истеъмолчиларга тўғридан-тўғри шартнома асосида ўз савдо тармоқлари орқали сотиладиган, умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 10 фоизидан ошмайдиган ҳажми бундан мустасно.

Хабарда айтилишича, 2020 йилгача ишлаб чиқарилган шакарнинг чекланган маълум қисми (ишлаб чиқариш ҳажмининг 12,5 – 13,5 фоизи) очиқ биржа савдоларида реализация қилинган, қолган қисми эса диллерлик тармоқлари орқали тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилган.

Шундай қилиб, ўтган йилда “Ангрен шакар” МЧЖ томонидан жами бўлиб 28,8 минг.тонна шакар биржа савдоларида сотилган бўлса, 2020 йилнинг фақатгина январ ойида биржа савдоларига 20,0 минг тонна шакар қўйилиши режалаштирилган. Худди шундай, “Хоразм шакар” МЧЖ томонидан ўтган 2019 йилда биржа савдоларида 27,4 минг тонна шакар сотилган бўлса, жорий йилнинг январ ойида 18,0 минг тонна шакар сотиш режалаштирилган.

Биржа савдолари орқали сотиладиган шакарнинг хажмини бир неча барорбар ошиши ўз навбатида шакарга бўлган талабни тўлиқ қондириш имкониятини беради.

Бир вақтни ўзида, 13 та минтақавий бўлинма ва 300 тадан ортиқ савдо майдончаларидан иборат бўлган Республика товар-хомашё биржасининг ривожланган инфратузилмаси шакар сотиб олмоқчи бўлган барча улгуржи истеъмолчилар ва тадбиркорларга биржа савдоларида иштирок этишни таклиф қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан