Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кун тарихи: Шароф Рашидов — Ўзбекистонни 1959-1983 йилларда бошқарган арбоб (фото, видео)
6.11.2019 16:02,  
11809

Давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидович Рашидов 1917 йил 6 ноябрда Жиззах шаҳрида туғилган. Жиззах педагогика техникумини (1935), Самарқанд далат университетининг филология факултетини тугатган (1941).

Шароф Рашидов Самарқанд вилояти газетасида масъул котиб, муҳаррир ўринбосари ва муҳаррир (1937—41,1943), Ўзбекистон Компартияси Самарқанд вилоят комитети котиби (1944—47), «Қизил Ўзбекистон» газетаси муҳаррири (1947—49), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1949—50), Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси (1950—59). Ўзбекистон Компартияси Марказий комитети 1-котиби (1959—83) лавозимларида ишлаган.

Шароф Рашидов «Чегарачи» достони (1937), «Қаҳрим» шеърлар тўплами (1945), «Ғолиблар» қиссаси (1953), «Бўрондан кучли» (1958), «Қудратли тўлқин» (1964), «Ғолиблар» (1972) романлари, «Кашмир қўшиғи» лирик қиссаси (1956) муаллифи.

Шароф Рашидов раҳбарлик қилган йилларда Тошкентда метрополитен ишга тушди. Чкалов номидаги Тошкент авиация заводи дунёнинг энг катта 5 та авиация бирлашмаларидан бирига айланди. Бу ерда йилига 60 та катта самолёт ишлаб чиқарилган. Тошкент трактор заводида йилига 21000 трактор, «Ташсельмаш» заводида 10000 пахта йиғиш комбайни ишлаб чиқарилган. 1969 йили Мурунтов олтин кони очилиб, йилига 100 тонна олтин қазиб олинади.

Шароф Рашидов республикага раҳбарлик қилган йилларда қатор бунёдкорлик ишлари билан бирга қишлоқ хўжалиги ерларидан экстенсив фойдаланиш оқибатида экологик вазиятнинг бузилиши, пахта яккаҳокимлигининг қарор топиши каби нохуш ҳолатлар ҳам юз берди.

Шароф Рашидов икки марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1974), (1977). Ленин мукофоти лауреати. 6 марта Ленин ордени билан, 4 марта бошқа орденлар билан, шунингдек медаллар билан тақдирланган.

Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидова — Ўзбекистон Миллий Университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази директори, кимё фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги. Яна бир қизи Гулнора Рашидова — тарих фанлари номзоди, куёви — Абдулазиз Комилов – дипломат, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.

Жиззах вилоятидаги туман, Тошкент ва Жиззах шаҳарларидаги кўчалар, мактаблар, маҳаллаларга унинг номи берилган. Тошкентда янги очилаётган метро станцияларидан бирига ҳам Шароф Рашидов номи берилиши кутилмоқда.

Шароф Рашидов 1983 йил 31 октябрда Тошкент шаҳрида вафот этган. «Чиғатой» қабристонига дафн этилган.

Шароф Рашидов ҳақида мақолалар:

Шароф Рашидовнинг ўлими кимга керак эди?

Адабиётдаги сиёсатдон, сиёсатдаги адиб

Видео:

Фото:

Шароф Рашидов газетада ишлаган йиллари

Шароф Рашидов урушда. 1941 йил

Шароф Рашидов таътилда. Кисловодск. 1948 йил

Шароф Рашидов Ворошилов ва Хрушчевни Тошкентда кутиб олмоқда. 1957 йил

Шароф Рашидов пахта далаларида. 1960-йиллар

Шароф Рашидов «Ташсельмаш» заводида. 1974 йил

Шароф Рашидов Брежнев ва Косигин билан Сирдарёда. 1978 йил

Шароф Рашидов. 1980 йил

Ёзувчилар уюшмасида. Чингиз Айтматов, Анатолий Сафронов, Комил Яшин ва Файз Аҳмад

Шароф Рашидов оиласи билан

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан