Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шарофиддин Болтабоев “Катта дубулға” мусобақасида бронза медали соҳиби бўлди
2.04.2022 23:28,  
45

Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси давом этмоқда.

Халқаро дюдо федерацияси (IJF) тақвим режасидан жой олган нуфузли мусобақада дунёнинг олтмишдан ортиқ мамлакатидан келган энг кучли спортчилар ғолиблик учун курашмоқда. Халқаро турнирнинг мукофот жамғармаси 154 минг еврони ташкил этади.

Мусобақанинг иккинчи куни Шарофиддин Болтабоев терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медални туҳфа этди. Ҳамюртимиз бронза медали учун кечган беллашувда ғалаба қозонди.

Германиялик Доминик Росселга қарши курашган Болтабоев ишончли ҳаракатлари билан ғалабани тантана қилди. Ҳамюртимизнинг баҳс ўрталарида амалга оширган усули иппон билан баҳоланиб, якунда қорақалпоқ ўғлонининг қўли баланд кўтарилди. Шу тариқа Шарофиддин Болтабоев бронза медали ва 500 рейтинг очкосига эга бўлди.

Халқаро турнирнинг биринчи куни Диёра Келдиёрова (-52 кг.) кумуш, Дилшодбек Баратов (60 кг.) ва Сардор Нуриллаев (-66 кг) бронза медалини қўлга киритган эди.

“Катта дубулға” мусобақаси 3 апрель куни якунланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан