Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шарқий Африканинг Сомали ярим оролидаги мамлакатларда сўнгги 40 йилдаги энг даҳшатли қурғоқчилик кузатилди
7.05.2022 13:28,  
70

Шарқий Африканинг Сомали ярим оролидаги мамлакатларда сўнгги 40 йилдаги энг даҳшатли қурғоқчилик кузатилди. Бу ҳақда «Таcc» манбаси хабар бермоқда.

Одатда апрель - ёмғирли мавсум, лекин бу йил осмондан бир томчи ҳам тушмади. БМТ расмийларига кўра, бу ерда сув ва озуқа етишмаслигидан 3 миллион ҳайвон нобуд бўлган.

Асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан кун кечирадиган 20 миллион маҳаллий аҳоли очлик хавфи остида. Минглаб кўчманчилар учун бу ҳақиқий фалокат.

“Менимча, биз эски ҳаёт тарзимизни сақлаб қола олмаймиз. Эчкилар ўз тезагини, туялар бошқа туяларни еганини кўрдим. Ҳаётимда ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман" деган маҳаллий аҳоли вакиллари журналистларга.

Эфиопияда кўпроқ тўйиб овқатланмайдиган болалар касалхонага ётқизилмоқда, баъзилари оғир аҳволда.

ЮНИCЕФ раҳбарияти Жибути, Эфиопия, Сомали ва Кенияда ўн миллион бола хавф остида ва шошилинч ёрдамга муҳтож эканини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан