Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Владимир Путин “юз миллионлар” ўғирлаган жиноятчилардан ғазабда
11.11.2019 17:26,  
1034

Россия президенти Владимир Путин янги қурилаётган “Восток” космодроми қурилишидаги ўғирликлардан ғазабда. ТАССнинг хабар беришича, у ҳукумат билан учрашув чоғида шундай деган.

“Юз марталаб айтилади – шаффоф ишланг, катта маблағ ажратилди, лойиҳа деярли умуммиллий характер касб қилмоқда! Йўқ, улар ўғирлашади - юз миллион, юз миллионлар”, деди давлат раҳбари.

У ўғриликда айбланиб, судланган фуқароларга нисбатан ўнлаб жиноий иш қўзғатилганини, айрим жиноятчилар қамоқхонада бўлганини, аммо ҳозиргача буйруқ ижро этилмаганини эслади.

Эслатиб ўтамиз, Амур вилоятидаги “Восток” космодромининг қурилиши 2012 йилда бошланган. Мажмуанинг қурилиши кўплаб муаммолар билан бирга кечмоқда. 2014-2018 йиллар учун Космодромни яратиш жараёнида 17 мингта турли хил қоидабузарликлар аниқланган. 140 та жиноий иш очилган.

Космодром қурилишининг иккинчи босқичи шу йил ёзда бошланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан