Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев​ 2020 йил номини эълон қилди​ (видео)
24.01.2020 11:13,  
3331

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномаси давом этмоқда. Давлат раҳбари ўз сўзида сайлов жараёнларига ҳам тўхталди.

«Сайлов комиссиялари ва аҳолининг сайлов маданиятини юксалтириш, сайловларни молиялаштириш манбаларини кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилади», — Мирзиёев.

«Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» деган янги ғоя, кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда» — Шавкат Мирзиёев.

Шуни айтиш керакки, бизда ҳар доим бош ислоҳотчи — давлат бўлиб келган ва бу сиёсат даражасига кўтарилган, барчаси «юқори»дан белгиланар эди. Энди эса ислоҳот жамиятдаги ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб белгиланади. Халқни қийнаётган муаммолар эса ОАВ, ижтимоий тармоқлардаги кайфиятлар, халқ қабулхоналари ва бошқа «барометрлар» орқали аниқланади.

Шунингдек, Президент 2020 йилни Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилди.

«Мен 2020 йилга Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб ном беришни таклиф этаман», деди президент.

Фото: "Юксалиш" ҳаракати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан