Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди
17.02.2022 22:26,  
165

Шавкат Мирзиёев «2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Унга кўра, 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатда «Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайллари шаклида кенг нишонланади.

Наврўз умумхалқ байрами Қорақалпоғистон, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайллари шаклида ўтказилади. Ўз навбатида Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» мажмуаси алоҳида дастурлар асосидаги халқ сайлларига мезбонлик қилади.

Фуқароларга байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама эъзозлаш, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида яшаётганлар, «темир дафтар», «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари» ва «меҳр дафтари»га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш тавсия қилинади.

Шунингдек, қарорда барча тадбирлар карантин қоидалари ва жамоат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан