Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев «Андижон полкаси» рақсини ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш ташаббусини қўллаб-қувватлади
26.04.2022 17:56,  
75

Айни вақтда давом этаётган видеоселекторда «Андижон полкаси» рақсини ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш ташаббуси илгари сурилган.

«Бу йил «Андижон полкаси» — ўзбек халқ чолғу куйи ва рақсининг 100 йиллиги кенг нишонланади. Бу рақс нафақат андижонликларнинг, балки кўпмиллатли Ўзбекистоннинг энг севимли ва жўшқин рақсларидан бири ҳисобланади. Миллий куй ва рақснинг энг яхши анъаналарини акс эттирадиган «Андижон полкаси» оҳанглари билан бутун авлодлар улғайган, одамларнинг хурсандчилик хотиралари шу рақс билан боғланган, ҳар бир хонадондаги тўй-ҳашамнинг энг авж нуқтаси шу шўх куй ва рақссиз ўтмайди», деган давлат раҳбари.

Видеоселекторда «Андижон полкаси» ҳар жиҳатдан жаҳон маданий мероси деб аташга лойиқ эканлиги, уни ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш бўйича таклиф бериш ташаббуси ўртага ташланган. Давлат раҳбари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан