Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Ашхободда Молдова президенти билан учрашди
10.10.2019 21:56,  
104

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ашхободда Молдова Республикаси президенти Игор Додон билан учрашди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, учрашувда Молдова ва Ўзбекистон ўртасида ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилган ҳамда ўзаро алмашинувларни фаоллаштириш, истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олинган. Шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Шавкат Мирзиёев Ашхободга ташриф буюрган. Туркманистон пойтахтида 11 октябр куни МДҲ саммити бўлиб ўтиши режалаштирилган. Саммит доирасида Ўзбекистон президенти қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказишни режалаштирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан