Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ ишларни қониқарсиз деб топди
6.03.2020 18:02,  
295

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни асраш ва чиқиндиларни бошқариш тартибини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси ҳамда 2019-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси ижроси қониқарсиз деб топилди.

Хусусан, атроф-муҳитга салбий таъсирлар сақланиб қолмоқда. Атмосферага катта миқдорда ифлослантирувчи моддалар чиқарилмоқда. Фауна ва флорага хавф ортиб боряпти, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Маиший чиқинди ҳажми йилига 7 миллион тоннадан зиёд бўлиб, унинг атиги 19 фоизи қайта ишланмоқда. Бу борада хусусий сектор улуши паст. Санитар тозалаш хизматлари ҳамма маҳаллаларда ҳам мавжуд эмас. Қурилишлар ва саноат ривожи натижасида чиқиндилар ҳажми ортмоқда.

Фото: president.uz

Йиғилишда аҳолига санитар хизмат кўрсатиш қамровини 2021 йилда 100 фоизга етказиш, 221 та чиқинди полигонини санитария-экология талабига мувофиқлаштириш зарурлиги белгиланди.

Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига жорий йилда Тошкент, Самарқанд ва Андижон вилоятларида, кейинчалик бошқа ҳудудларда ҳам қурилиш чиқиндиси полигонлари ҳамда чиқиндини қайта ишлаш лойиҳаларини ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш, Қизил китобга киритилган ҳайвонларни овлаганлик учун жазони кучайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан