Шавкат Мирзиёев барча аёл-қизларга мукофотларни топширди (фотожамланма)

Шавкат Мирзиёев барча аёл-қизларга мукофотларни топширди (фотожамланма)

Фото: president.uz

Аввал хабар қилганимиздек, Шавкат Мирзиёев 6 март куни қабул қилинган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Фото: president.uz

Шунингдек, 4 мартдаги Президент қарорига биноан эса, йигирма саккиз нафар фаол қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Фото: president.uz

Бугун пойтахтимизда бўлиб ўтган Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбирида ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.

Фото: president.uz

Шунингдек, жойларда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича намунали фаолият олиб бораётган 287 нафар хотин-қизга “Мўътабар аёл” нишонлари берилди.

Фото: president.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган хотин-қизлар, турли вазирлик ва идоралар ходимлари тўкин дастурхон атрофида байрамни нишонлади. Тадбирда мамлакатимизда фаолият юритаётган чет эллик дипломат аёллар, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари ҳам иштирок этди.

Фото: president.uz

Байрам катта концерт дастури билан якунланди.