Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Байрутдаги портлашдан сўнг Ливан халқига ҳамдардлик билдирди
5.08.2020 14:47,  
144

Кеча 4 август куни Ливан пойтахти Байрут шаҳрида даҳшатли портлаш юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Мамлакат ички ишлар вазирлигининг айтишича, аммиак селитра омборида портлаш юз берган: 2750 тонна аммиак селитрасини сақлаш хавфсизлик қоидалари бузилгани оқибатида ёнғин, сўнг кучли портлаш юзага келган.

Ливандаги портлаш қурбонлари 78 нафардан ошди (видео)

Портлаш оқибатида 78 киши вафот этди ва 4000 киши жароҳатланган. Ливанда 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ливан президенти Мишел Аунга ҳамдардлик билдирди.

«Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ливан Республикаси пойтахти Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан мамлакат президенти Мишел Аунга ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди» - дейилади президент матбуот хизмати баёнотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан