Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Шавкат Мирзиёев Беларусь Бош вазирини қабул қилди
25.04.2022 20:55

25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро кўргазмасида Беларусь делегациясига бошчилик қилаётган Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченкони қабул қилди.

2019 йил август ойида Беларусга қилинган олий даражадаги ташрифда эришилган келишув ва битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали ҳамкорлиги ривожида юқори суръат кузатилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Жумладан, ўзаро савдо кўркаткичлари барқарор ўсиб, жорий йил бошидан буён 57 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида икки мамлакат етакчи корхоналарининг кооперацияси кенгайиб бормоқда.

Учрашувда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва мутаносиблигини таъминлаш, жумладан, бунга қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини тўғридан-тўғри етказиб бериш, савдо уйлари тармоғини ривожлантириш орқали эришишга алоҳида эътибор қаратилди.

Машинасозлик, электротехника, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатида, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, инновацион дастурлар ва маданий-гуманитар алмашинувни биргаликда қўллаб-қувватлаш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича икки мамлакат ҳукуматлари томонидан “йўл харитаси” қабул қилиниши юзасидан келишувга эришилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан