Президентнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда айтди.
Хусусан, Давлат раҳбари бугун электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан соҳа раҳбарлари ва масъулларининг Президентга ҳисоботлари режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев иштирокида республикамиздаги архитектура қурилиш олийгоҳлари трансформациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимотлар ўтказилади.
Шунингдек, Жаҳон банки вице-президенти Анна Берде билан учрашув ўтказиши ҳам Давлат раҳбарининг ҳафталик режасидан ўрин олган.