Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Бу йил ҳукумат ва ҳудудлар учун «иқтисодий комплексни сафарбар қилиш йили» бўлади
8.01.2020 19:21,  
580

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 январь куни Давлат бюджети параметрларини ижро этиш ва ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жорий йилги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда айтилишича, тайёр инфратузилмаси бор кичик саноат зоналарининг 263 гектар майдони ва 50 мингдан зиёд объектларидан самарали фойдаланилса, кўплаб янги қувватлар ташкил этиш мумкин. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига вилоят ҳокимликлари билан биргаликда шу борада манзилли дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун қарздорликни қисқартириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Навоий вилоятлари ва бошқа жойларда дебитор қарздорлик кўпайгани, автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида катта миқдорда талон-торожликлар аниқланаётгани кўрсатиб ўтилди.

Эндиликда Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзтрансгаз”, “Ўзқурилишматериллари”, “Ўзкимёсаноат” каби йирик корхона ва ташкилотлардан тушумлар Йирик солиқ тўловчилар билан ишлаш инспекцияси томонидан мустақил йиғилади.

Фото: president.uz

Видеоселекторда яна бир муҳим масала – янги Солиқ кодексини ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Жорий йил 1 январдан мамлакатимиз солиқ тизимида 120 дан ортиқ янги қоидалар амалиётга киритилди. Бу қоидалар тўғри қўлланиши, аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланиши учун ўзгаришлардан барча хабардор бўлиши керак.

Оммавий ахборот воситаларида тарғибот бўйича медиа режа ишлаб чиқиб, биринчи чорак давомида барчага етказиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

МАВЗУГА ДОИР: Президент: Битта тадбиркор фаолиятини тўхтатса ҳам, «фавқулодда ҳолат» сифатида қараш керак

Янги кодексда солиқ органларига ҳам кўплаб вазифалар юклатилган. Уларни сифатли амалга ошириш учун солиқ ходимлари билим ва савиясини кескин ошириши, тадбиркорларга муносабатини тубдан ўзгартириши зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда қурилишни молиялаштириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаган объектларда қурилишни бошлаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларисиз қурилишни молиялаштириш тақиқланиши қайд этилди.

– Бугунги топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш иқтисодий комплексдан катта масъулият талаб этади. Шу боис бу йил ҳукумат ва ҳудудлар учун “иқтисодий комплексни сафарбар қилиш йили” бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан