Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: "Буни Президент сифатида ўзимнинг устувор вазифам деб биламан"
27.10.2021 17:19,  
290

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев яқинда бўлиб ўтган Президент сайловидан кейинги биринчи йиғилишини ўтказмоқда. Тадбир миннатдорчилик сўзларидан бошланди:

"Халқимиз сайловда уюшқоқлик билан иштирок этиб, ўзининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти тобора юксалиб бораётганини, тинч ва фаровон ҳаёт барпо этишга бўлган эзгу ва олижаноб интилишини яна бир бор яққол намоён этди.

Ушбу сайловда эл-юртимиз томонидан билдирилган юксак ишончни биз беш йил олдин бошлаган, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларимизга берилган энг олий баҳо, деб биламан.

Фурсатдан фойдаланиб, менинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланишимга ўз ишончини билдирган ва самимий қўллаб-қувватлаган азиз юртдошларимга, кўпмиллатли бутун халқимизга, хусусан, алоҳида Қорақалпоғистон аҳлига яна бир бор ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман.

Мамлакатимизда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ва элатлар ўртасидаги дўстлик ва тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳити бизнинг энг катта бойлигимиздир. Мана шундай бебаҳо бойликни кўз қорачиғидек асраб-авайлашни мен Президент сифатида ўзимнинг устувор вазифам, деб ҳисоблайман. Ўзбекистон Президенти этиб сайланишим муносабати билан ўз табрик ва қутловларини йўллаётган мамлакатимиз жамоатчилигига, азиз ватандошларимга чуқур эҳтиромимни билдираман.

Айни пайтда, муқобиллик асосида ўтган сайловда бошқа партиялардан кўрсатилган номзодларнинг келгуси фаолиятларига омад тилайман. Биз куни кеча ўзаро рақобат қилган бўлсак, энди барча орзу-интилиш ва ҳаракатларимизни бирлаштириб, жонажон Ватанимиз равнақи йўлида фаол ҳамкорлик қиламиз.

Халқимизнинг ишончини оқлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг хавфсизлиги ва фаровонлиги, қонуний манфаатларини таъминлаш, бир сўз билан айтганда, инсон қадр-қимматини улуғлаш барча бўғиндаги раҳбарларнинг нафақат вазифаси, балки муқаддас бурчига айланиши зарур".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан