Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Буюк Британияга бориши мумкин
10.08.2019 19:02,  
10

Британия томони ташаббуси билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Буюк Британиянинг Европа ва Америка мамлакатлари бўйича ташқи ишлар давлат вазири Кристофер Пинчер ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Кристофер Пинчерни Буюк Британия ташқи ишлар давлат вазири (хусусан, Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликка масъул) этиб тайинлангани билан табриклади ва унга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинди.

Британиялик дипломат Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатда ўтказилаётган кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни юқори баҳолади. Таъкидланганидек, Британия расмийлари республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни катта эътибор билан кузатмоқда ва Ўзбекистон томонига ислоҳотларни татбиқ этишда муваффақият тилайди.

Кристофер Пинчер сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий мулоқот ва ҳар томонлама ҳамкорлик фаоллашаётганини қайд этди. Британия томони барча соҳалардаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёрлигини билдирди. Шу ўринда таълим соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор беришни таклиф этди.

Мулоқот давомида Буюк Британияга олий даражадаги ташрифни ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди ва ушбу икки томонлама муҳим тадбирга тегишли тайёргарлик ишларини бошлаш тўғрисида келишиб олинди.

Кристофер Пинчер Буюк Британия жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлажак сайловларга катта қизиқиш билан қараётганини таъкидлади. Шу муносабат билан Британия томони ўз вакилларни сайловда кузатувчи сифатида иштирок этиш учун юборишни кўзламоқда.

Суҳбат якунида жорий йилда бошланган икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан