Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти бошчилигидаги делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти бошчилигидаги делегациясини қабул қилди

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Маълум қилинишича, янги инвестициялар ҳажми 1,1 миллиард долларга етиб, энергетика, иссиқлик ва сув таъминоти, коммуникациялар, йўл ва уй-жой қурилишига йўналтирилган.

Айни пайтда, ЕТТБ киритган сармоянинг учдан бир қисми хусусий сектор ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилмоқда.

Фото: president.uz

Хабарда айтилишича, Тошкентдаги ваколатхонадан ташқари банк Андижонда ўз офисини очди, жорий йилнинг охиригача Урганчда ҳам очишни режалаштирмоқда.

ЕТТБ президенти ушбу етакчи халқаро молиявий ташкилот Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурига ҳар томонлама кўмаклашишни давом эттириш ҳамда шериклик кўламини тубдан кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.